Эрдўған “арвоҳ-шаҳар” очилганини эълон қилди

Олам

image

Тан олинмаган Шимолий Кипр Турк Республикаси оёққа туриб, рақамли даврга кирмоқда. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Лефкоша туманига ташрифи давомида маълум қилди.

Туркия етакчиси “арвоҳ-шаҳар” Мараш очилгани ҳақида ҳам айтиб ўтган.

“Мараш шаҳри халқаро ҳуқуқ доирасида, ҳеч кимнинг ҳуқуқларига зиён етказмасдан очиляпти ва эски ажойиб вақтларга қайтади”, деган Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, Марашда минтақанинг жонланишига олиб келадиган янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шундай лойиҳалардан бири – сув ҳавзаси бўлган парк чой боғчаси сифатида фойдаланишга топширилган. Унинг асл меъморчилиги ҳам сақлаб қолинган.

Маълумот учун, Кипр шимолидаги Мараш шаҳри 46 йил давомида ёпиқ бўлган. БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига кўра, шаҳарга одамларнинг кўчиб кириши тақиқлаб қўйилган. Шаҳарга кириш 1974 йилда Туркия Кипр оролида операция ўтказиши ортидан тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 19 июль куни расмий ташриф билан тан олинмаган Шимолий Кипр Турк Республикасига борганди.

Туркия раҳбарининг икки кунлик ташрифи тан олинмаган ШКТРнинг раҳбари Эрсин Татарнинг таклифига биноан ташкил этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

369

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг