Эрдўған 2 йил ичида Марказий банкнинг учинчи раҳбарини ишдан бўшатди
Олам
−
21 Март 2021
4636Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат Марказий банки раҳбарини яна ишдан бўшатди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, собиқ Молия вазири Нажи Агбал лавозимини тарк этган. У регулятор асосий ставкани 17 фоиздан 19 фоизгача кўтарганидан икки кун ўтгач ишдан бўшатилган. Туркия Марказий банкига кўра, мамлакатда инфляция даражаси 15,61 фоизга етган. Инфляция назорат остига олинмагунча, қаттиқ пул-кредит сиёсати давом этади.
Эрдўған Агбал ўрнига Туркия Марказий банки раиси лавозимига банк профессори ва ҳукуматга яқин “Янги Сафак” газетаси шарҳловчиси Саҳап Кавтсиўғлини тайинлаган. Ўз лавозимидан олдин у асосий ставканинг кўтарилишини танқид қилган ва Эрдўғаннинг инфляция кўтарилишига олиб келиши мумкин, деган нуқтаи назарини қўллаб-қувватлаган. Шу билан бирга, дунёдаги аксарият марказий банкирлар ва иқтисодчилар, аксинча ҳисоблаган ва инфляция даражаси юқори бўлиши учун фоиз ставкаларини оширишни ёқлаган.
Катсиўғлу Марказий банкнинг сўнгги икки йил ичидаги тўртинчи раҳбари бўлади. 2019 йилнинг июлида Эрдўған Мурат Четинкайни ушбу лавозимдан озод қилганди. Кейинчалик Президент бир неча иқтисодий учрашувлар давомида ўз қарорини Марказий банк раҳбари билан ставкаларни пасайтириш зарурлиги тўғрисида гаплашгани билан изоҳлади.
LiveБарчаси