Энтони Жошуа чемпионлик камарини ҳимоя қила олмади
Спорт
−
02 Июнь 2019
7846Профессионал бокснинг WBA, IBF, WBO ва IBO йўналишлари бўйича мутлақ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа Нью-Йоркдаги "Мэдисон сквер гарден" аренасида мексикалик Энди Руисга қарши жанг ўтказди.
Британиялик боксчи кутилмаганда Энди Руисга имкониятни бой бериб, барча титулларидан маҳрум бўлди.
Ўн икки раундлик жангнинг 7-раундида бир неча бор нокдаунга учраган Энтони Жошуа аламли мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди. Унга техник нокаут ёзилди.
Тенг курашлар остида кечган жангнинг дастлабки учта раундида британиялик боксчининг қўли баланд келаётганди, ҳатто учинчи раундда мексикалик боксчи нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолди. Барча Энтони Жошуанинг навбатдаги ғалабаси ҳақида ўйлаётган бир пайтда кутилмаганда у икки бор кучли зарбаларни қабул қилиб олди ва кетма-кет нокдаунга учради.
Рақибидан аёвсиз зарбаларни қабул қилиб олган Энтони Жошуа 7-раундга келиб икки марта рингда қулади. Ҳеч ким кутмаган натижа юз берди. У ўзини ўнглай олмади ва рефери жангни тўхтатди. 21 асрда сайёрамизнинг тенгсиз боксчиси дея эътироф этиб келинаётган британиялик боксчи ринг даҳшатлари қаршисида тиз чўктирилди.
Маълумот учун Энтони Жошуа бундан олдин 2018 йилда россиялик Александр Поветкин, аввалроқ эса украиналик Владимир Кличкога қарши рингга кўтарилиб рақибларини нокаутга учратганди.
Мексикалик боксчи эса биратўла тўртта вазн тоифасида чемпионлик камарига эга бўлди.
Ҳозирча Энтони Жошуанинг мураббийлар штаби реванш жанги ҳақида ОАВга ҳеч қандай тарқатмаган. Катта эҳтимол билан реванш жанги бўлиб ўтади.
LiveБарчаси