Ёнғиндан кейин уй эгасининг жасади топилди
Жамият
−
08 Февраль 2019
9103Кеча, 7 февраль куни Тошкент тумани Сирғали МФЙда ёнғин содир бўлди. Ёнғин соат 21:09 да МФЙда яшаган Т.Д.нинг уйида чиққан.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда уйнинг 35 кв.м майдони ёниб зарар кўрган. Ёнғин ўчириш вақтида Т.Д.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь