Энг енгил вазн тоифасида UFC чемпиони ўзгарди

Спорт

image

Бугун, 9 июль куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC промоушенининг навбатдаги рақамланган турнири бўлиб ўтди. UFC 290 нинг co-main event жангида энг енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион мексикалик Брэндон Морено бразилиялик даъвогар Александр Пантожага қарши октагонга кўтарилди.

5 дақиқадан 5 раундга мўлжалланган чемпиолик жанги тўлиқ давом этди. Муросасиз кечган баҳс ғолиби ҳакамларнинг айри қарори билан аниқланди. Бунда икки нафар ҳакам бразилияликнинг, яна бири мексикалик жангчининг ғалабасини таъминлади. Бу орқали Пантожа UFC'нинг энг енгил вазн тоифасидаги янги чемпионига айланди.

Маълумот учун, Морено ва Пантожанинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мазкур жангдаги натижани инобатга олганда, 3:0 кўринишига келди. Брендона Морено бугун фаолиятидаги 31-жангини ўтказди. Унинг ҳисобида 21 ғалаба ва 8 мағлубият бор. Иккита жанг дуранг натижа билан якунланган. Сўнгги учта жангида зафар қучган Пантожа эса профессионал фаолияти давомида 28 ғалаба ва 6 мағлубият қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Брэндон Морено Александр Пантожа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made