Энг сердаромад спортчилар маълум бўлди

Спорт 7567
image

Ирландиялик аралаш яккакураш (ММА) жангчиси Конор Макгрегор “Forbes” журналига кўра, дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчисига айланди. Рейтинг журнал сайтида эълон қилинган.

Сўнгги 12 ойда 32 ёшли ирландиялик 180 млн доллар ишлаб топган. Бу даромаднинг асосий қисмини Макгрегор виски ишлаб чиқарувчи компания акцияларини сотиш орқали қўлга киритган.

Рейтингда иккинчи ўринни сўнгги 12 ойда 130 млн доллар ишлаб топган “Барселона” клубининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси эгаллади. Португалиялик Криштиану Роналду 120 млн доллар билан учинчи ўринни эгаллади.

Топ-10 таликка Миллий футбол лигасида фаолият юритувчи Дак Перскотт (107,5 млн доллар), баскетболчи Леброн Жеймс (96,5 млн доллар), футболчи Неймар (95 млн доллар), теннисчи Рожер Федерер (90 млн доллар), “Формула-1” иштирокчиси Льюис Хэмилтон (82 млн доллар), америкача футбол ўйинчиси Том Брэди (76 млн доллар) ва баскетболчи Кевин Дюрант (75 млн доллар) кирган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 332
Рейтинг: 2.9
t
×