Энг машҳур ичимликлардан бири — қаҳванинг фойда ва зарарлари ҳақида нималарни биласиз?
Фойдали
−
22 Июнь 2021
32500Қаҳвани ҳеч иккиланишсиз дунёдаги энг машҳур ичимликлардан бири деб айтиш мумкин. У қатор фойдали жиҳатларга эга бўлиши билан бир қаторда, зарарли томонлари ҳам йўқ эмас. Қуйида қаҳванинг фойда ва зарарлари ҳақида сўз юритамиз.
Қаҳва таркибида организмдаги кексайишга ёрдам берадиган эркин радикалларни чиқариб ташловчи антиоксидантлар мавжуд. Кофе антиоксидантлари саратон касаллиги, айрим юрак касалликлари, ҳар иккала диабет тури ва Паркинсон касаллиги билан курашишда ёрдам беради.
Ҳақиқий табиий қаҳва йўғон ичак саратони ривожланиш эҳтимолини камайтириши, овқат ҳазм қилиш трактининг фаолиятини рағбатлантиришини исботловчи тадқиқотлар мавжуд. Унинг таркибидаги кофеин бутун вужудга, хусусан, юракка рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, бу қаҳва ичгандан кейин пульснинг яхшироқ эшитилиши билан тасдиқланади.
Қаҳва бош оғриғини камайтиради ёки бутунлай қолдиради, чунки у миянинг қон томирларини кенгайтиради. Мияда қон айланишини яхшилайди.
Бироқ, табиий қаҳва эрийдиган қаҳвага қараганда анча фойдали бўлишига қарамай, уни кўп истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ. Мутахассисларнинг фикрига кўра, табиий қаҳвани кунига 1-2 стакан ичиш мумкин. Хўш, бундай чекловларга сабаб нима?
Кофеин миқдори юқори бўлган қаҳва қон босимини, юрак уришини кучайтиради ва уйқуни бузади. Ундаги тетиклантирувчи эффект ҳам салбий характерга эга: қаҳва ичилганидан бир соат ўтгач, иш самарадорлигини оширади, яна бир соатдан кейин уйқучанлик пайдо қилади.
Шунингдек, қаҳвани ҳомиладор ва эмизикли аёллар истеъмол қилмаслиги керак. Кофеин ҳомиладор аёлларнинг қонида тўпланиб, плацентага кириб боради ва она сутидаги темир ва бошқа минерал элементларнинг миқдори камайишига олиб келади.
LiveБарчаси