Талаба контрактини тўлашда энг сахий ҳокимликлар маълум бўлди
Жамият
−
25 Ноябрь 2021
8421“Талабага мадад” лойиҳаси доирасида талаба-ёшларнинг контрактини тўлаб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича энг фаол ҳокимликлар рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги энг кўп талабага моддий кўмак кўрсатган (242 нафар талаба — 662,7 миллион сўм). Энг кўп контракт миқдорини эса Навоий шаҳри ҳокимлиги тўлаган (176 нафар талабага — 807,2 миллион сўм).
“Талаба-ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур тизимни тушуниб, ёшлар билан ишлашга ҳаракат қилиб, уларнинг муаммоларини тинглагани, талабаларга илм олишида кўмак бергани учун ушбу ҳокимликларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Бу тизимни яна-да такомиллаштириш устида ишлаяпмиз, жараён ҳали давом этади”, дея қайд этган Алишер Садуллаев.
Шунингдек, агентлик директорининг маълум қилишича, Республика бўйича 6 та туманда лойиҳа доирасида мурожаат қилган талабаларнинг бирортасига контракт пуллари тўлаб берилмаган.
LiveБарчаси