Энг кўп маблағ ишлаб топган ОТМлар эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда илмий тадқиқотлар орқали энг кўп маблағ ишлаб топган олий таълим муассасалари номи маълум бўлди. Рейтингни бугун, 4 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев эълон қилди.

Таъкидланишича, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Навоий давлат кончилик институти, Тошкент давлат аграр университети энг кўп маблағ ишлаб топган ОТМлар бўлган.

ОТМлар эса Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Қорақалпоғистон тиббиёт институти маблағ ишлаб топмаган деб топилган.

Маълум бўлишича, соҳалар буюртмалари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар 34 млрд 756 млн 2 минг сўмни, давлат грантлари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар 94 млрд 422 млн 9 минг сўмни, хорижий илмий тадқиқот марказлари грантлари ва хорижий илмий фондлари маблағлари 64 млрд 102 млн 8 минг сўмни ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг