Энг кўп чақалоқ қайси вилоятда туғилаётгани айтилди
Жамият
−
20 Декабрь 4992 1 дақиқа
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда демографик ўсиш юқори суръатларда давом этди. Хусусан, Самарқанд вилояти туғулиш сони энг юқори вилоят бўлди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Самарқанд вилояти энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд сифатида биринчи ўринни эгаллаган. Вилоятда тўққиз ой ичида 80 903 та чақалоқ туғилган. Иккинчи ўринда Қашқадарё вилояти бўлиб, у ерда 75 116 та, учинчи ўринда эса Фарғона вилояти 74 614 та туғилиш кўрсаткичи қайд этилган. Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 61 128 та, Андижон вилоятида 60 131 та, Наманган вилоятида эса 57 881 та чақалоқ дунёга келган.
Шунингдек, Тошкент вилоятида 49 007 та, Тошкент шаҳрида эса 47 703 та туғилиш қайд этилган. Нисбатан пастроқ кўрсаткичлар Хоразм вилоятида – 33 011 та ва Бухоро вилоятида эса 32 624 та ҳиссасига тўғри келган.
Қолган ҳудудлар орасида Қорақалпоғистон Республикасида – 29 523 та, Жиззах вилоятида – 28 484 та, Навоий вилоятида – 18 594 та ва Сирдарё вилоятида – 15 879 та туғилиш қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги 100 ёшдан ошган пенсионерлар сони очиқланганди. 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 100 ёш ва ундан катта бўлган 461 нафар фуқаро бор.