Энг кўп бензин қайси вилоятда ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 546,5 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. 

Aвтомобиль бензини ишлаб чиқариш 2021 йилнинг: 

•  январь ойида 93,9 минг тонна (ўсиш суръати 100,3 фоиз);

•  январь-февраль ойида 185,3 минг тонна (97,4 фоиз);

•  январь-март ойида 291,3 минг тонна (103,0 фоиз);

•  январь-апрель ойида 368,6 минг тонна (100,8 фоиз);

•  январь-май ойида 456,2 минг тонна (103,4 фоиз)ни ташкил этган.

Шунингдек, автомобиль бензини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган автомобиль бензинининг жами ҳажмидан энг юқори улушлар 78,8 фоиз улуш билан Бухоро, 21,1 фоиз улуш билан Фарғона ҳамда 0,1фоиз улуш билан Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг