Энг кучли триатлончилар аниқланди
Спорт
−
05 Май 2019
4025Бугун, 5 май куни “Ёшлик спорт” мажмуасида Ўзбeкистон Триатлон Фeдeрацияси “I Love Supersport” (Тошкeнт) Халқаро спорт мактаби билан ҳамкорликда ҳаваскор спортчиларни “IRONMAN 70.3 Astana” мусобақасига тайёрлаш доирасида “Triatlon Sprint” – Ўзбeкистонда биринчи бор ҳаваскорлар ўртасида триатлон (сузиш, вeломусобақа ва югуриш) бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Жаҳон триатлон корпорацияси томонидан ўтказиладиган “IRONMAN” деб номланган дунёга машҳур триатлон мусобақасида иштирок этадиган триатлончилар 3,9 километрга сузиш, велосипедда 180,25 километр масофани босиб ўтиш ва 42,2 километрга марафон югуриш бўйича беллашадилар. Ушбу мусобақа дунёдаги энг қийин бир кунлик мусобақалардан бири ҳисобланади.
“IRONMAN”нинг “HALF IRONMEN” деб номланувчи яна бир мусобақаси “IRONMAN 70.3” деб номланади. Унда иштирокчилар юқоридаги спорт турларининг ярим масофасини – 1,2 миля (1,9 км) сузиш, 56 миля (90 км) велосипедда ҳаракатланиш ва 13,1 миля (21,1 км) югуриш босиб ўтадилар.
Жорий йилнинг июль ойида Қозоғистонда ўтадиган “IRONMAN 70.3 Astana” мусобақасида Ўзбекистон триатлон федерациясининг кўмаги билан мамлакатдан 20 га яқин ҳаваскор спортчилар иштирок этиши режалаштирилмоқда.
“Ёшлик” спорт мажмуаси ва Тошкент марказий ҳудудларида ўтган мазкур турнирда ҳаваскор спортчилар 750 метр масофага сузиш, 20 километр масофага велоспорт бўйича белашиш ва 5 километрга югуриш бўйича рақобатлашди.
Унда Андрей Шарипов 1 соат 05 дақиқа 21 сония натижа билан мутлақ ғолибга айланган бўлса, Алексей Григорьев (1:11:13) ва Мурод Ҳусанов (1:23:57) натижа билан эркаклар ўртасида ғолиб чиқди.
Аёллар ўртасида белгиланган шартларни 1 соат 30 дақиқа ва 53 сонияда босиб ўтган Ольга Дробишва олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, ушбу йўналишда Ольга Панкратова (1:34:12) ҳамда Алина Юн (1:51:28) натижалар билан шоҳсупанинг иккинчи ва учинчи поғоналарига кўтарилди.
LiveБарчаси