Энг хавфли астероидлардан бири Ер билан тўқнашиши мумкин
Олам
−
13 Август 2021
19074NASA олимлари келажакда Ернинг Бенну астероиди билан тўқнашишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда NASA хабар берди.
Тадқиқотларга кўра, илгари мазкур астероиднинг Ерга урилиши ҳар 2700 йилда содир бўлади деб баҳоланган бўлса, ҳозир бу давр 1750 йилгача қисқарган.
Олимлар тўқнашувнинг тахминий санасини 2184 йил 24 сентябрь деб белгилаган. Таъкидланишича, диаметри беш юз метрга яқин бўлган ушбу Бенну астероиди катта ҳалокатни юзага келтириши мумкин. Сабаби у тушган жойдаги портлаш кучи 1,1 миллиард тоннага тенг бўлади.
“Унинг Ер билан тўқнашуви эҳтимоли жуда кичик бўлса ҳам, Бенну Қуёш тизимида бизнинг сайёрамиз учун энг хавфли икки астероиддан бири бўлиб қолмоқда”, дейди NASA мутахассислари.
Дастлабки ҳисоб-китобларга, кўра астероид 2135 йилда ҳам Ер сайёрасига яқинлашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар яшаш мумкин бўлган экзосайёра топган эди. Маълум бўлишича, олимлар L 98-59 юлдузи атрофида айланадиган бешта сайёрани кашф этган. Тадқиқотга кўра, учта сайёрада сув топилган, юлдузга энг яқин бўлган иккита сайёра тошли ва қурғоқчил экани аниқланган.
LiveБарчаси