Энг ишончли ва ишончсиз автомобиллар рейтинги эълон қилинди

Бу қизиқ 23427
image
-

Американинг машҳур “Consumer Reports” журнали ишончли ва ишончсиз автомобилларнинг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Рейтинг “Consumer Reports” клубига аъзо бўлган автомобиль эгаларининг фикр-мулоҳазалари асосида тузилган. 

Улар сўнгги 12 ой ичида муайян моделлар бўйича ўзларининг тажрибалари, дуч келган муаммолари ва умумий розилик ёки норозиликлари ҳақида хабар берган. 

Жорий йилда биринчи ўнталикнинг тўққиз ўрни Япония ва Корея брендлари — Toyota, Lexus, Mazda, Honda, Subaru, Kia автомобилларига насиб этган. 

Рейтингнинг юқори қисмида Lexus GX йўлтанламаси жой олган. Биринчи ўнталикда европалик ишлаб чиқарувчиларнинг битта ҳам модели йўқ ва Америкадан фақат битта — Cadillac XT5 кроссовери ўрин эгаллаган. 

Рейтингнинг энг қуйи қисмида Mercedes-Benz GLE кроссовери жой олган. Шунингдек, рейтингнинг охирги ўнлигида Ford Explorer, Ford Mustang, Chevrolet Corvette, Volvo XC 90, Volkswagen Tiguan, Tesla Model Y моделлари жойлашган. 

“Электр йўлтанламаслар барча автомобиль сегментлари рейтингининг энг қуйи поғонасида”, деган “Consumer Reports”да автомашиналарни синовдан ўтказиш бўйича директор Жейк Фишер.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1559
Рейтинг: 3
t
×