Энг арзон ва қиммат гўшт қаерда сотилаётгани маълум бўлди

Жамият 7535
image

Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида 25 август ҳолатига кўра, гўшт 45 000 сўмдан 80 000 сўмгача сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмтаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да қайд этилган. У ерда аҳоли 45 000 сўмга 1 кг гўшт харид қила олади. Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилган.  Ушбу бозорларда аҳоли 68 000 сўм эвазига 1 кг гўшт сотиб олиш мумкин.

Қўй гўштининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да (52 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ деҳқон бозори” ва Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (80 000 сўм) кузатилган.

Картошканинг минимал нархи Фарғона шаҳрининг “Марказий деҳқон бозори”да қайд этилган (1 500 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (5 000 сўм) рўйхатга олинган.

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да (800 сўм), максимал нарх Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да кузатилган (3 000 сўм).

Сабзининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (2 000 сўм), максимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”да (10 000 сўм) кузатилган.

Тухумнинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”да (14 000сўм) кузатилган.

Гуручнинг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори” (“Нукус 2” навли гуруч 5000 сўм)да, максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори”да қайд этилган (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғининг минимал нархи Aндижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 14 000 сўм) кузатилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва   “Миробод деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 24 000 сўм) аниқланган.

Шакарнинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (7 500 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (9 000 сўм) кузатилган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 149
Рейтинг: 3
t
×