Энг арзон iPhone қачон сотувга чиқиши маълум бўлди

Технология

image

Кейинги iPhone март ойида сотувга чиқади, модель февраль ойида оммавий йиғиш ишларига йўналтирилади. Бу ҳақда хабардор манбаларга таяниб, Bloomberg маълум қилмоқда.

Aгентлик арзон iPhone’нинг чиқарилиш санасини ошкор қилди ва қурилма март ойида сотувга чиқади, дея ҳисобламоқда. Apple таркибидаги сўнгги смартфон бўлган iPhone SE’нинг ворисини февраль ойида йиғиш бошланади. Қурилма йиғилиши Apple пудратчилари - Hon Hai Precision Industry, Pegatron ва Wistron ўртасида тақсимланади.

Bloomberg, шунингдек, ушбу девайс iPhone 8 дизайнига ўхшаш - 4,7 дюймли IPS экрани, Touch ID’га эга уй тугмачаси бўлади деган миш-мишларни тасдиқлаган. Қурилмада A13 фаол чипи бўлади. Унинг бошланғич нархи 399 долларни ташкил қилади. Bloomberg маълумотларига кўра, қурилма чиқарилиши билан компания ривожланаётган бозорларда, жумладан, Ҳиндистон ва Хитойда iPhone сотишни рағбатлантирмоқчи.

Aсл iPhone SE 2016 йилнинг март ойида сотувга чиққан эди. Қурилма энг янги iPhone 5s дизайни, тўрт дюймли дисплей, 12 мегапикселли камера, NFC’га эга бўлиб, бошланғич нархи 349 доллар дея баҳоланганди.

Aрзон iPhone ҳақида биринчи миш-мишлар 2019 йилнинг октябрида пайдо бўлган эди. iPhone SE меросхўридан ташқари, Apple 2020 йилда яна тўртта смартфонни чиқаришни режалаштирмоқда. Ҳар бир қурилма бирлик OLED-дисплей ва 5G’ни қўллаб-қувватлайди.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Apple

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг