Энергетика вазирлиги ҳайдовчилардан АИ-80 бензинидан фойдаланишни сўради
Жамият
−
27 Январь 2022
20647Энергетика вазирлиги газ шохобчалардаги чекловлар сабаб ҳайдовчилардан Аи-80 бензинидан фойдаланиб туришни сўради. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда Фарғона водийсига газ таъминотини нормаллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишларни яқин вақт ичида якунлаш режалаштирилган.
Хабарга кўра, бугун, 27 январь куни соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари одатий иш режмида ишлай бошлади. Айни пайтда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида газ босими меъёри пастлиги боис, ушбу вилоятлардаги газ қуйиш шохобчаларида вақтинчалик чекловлар сақланиб турибди.
“Автомобиль ҳайдовчиларига ушбу вазиятни тушунганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва иложи бўлса, зарур ҳолларда муқобил ёқилғи тури – АИ-80 бензини ёки бошқа маркалардан фойдаланиб туришларини сўраймиз”, дейилди.
Эртага, 28 январьдан бошлаб республикадаги барча газ қуйиш шохобчалари одатий иш режимида ишлай бошлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь