Энергетик ичимликларни тақиқловчи қонун лойиҳаси маъқулланди
Олам
−
05 Декабрь 2023
11351Қирғизистон парламенти депутатлари энергетик ичимликларни тақиқловчи қонун лойиҳасининг концепциясини маъқуллади. Бу ҳақда "24.kg" хабар берди.
Ижтимоий сиёсат бўйича қўмита йиғилишида “Қирғизистон Республикаси ҳудудига энергетик ичимликларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилган.
Тақиқ ташаббускори Жогорку Кенеш депутати Улан Бакасовнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва энергетик ичимликларни истеъмол қилиш натижасида юзага келадиган оқибатларни камайтиришга қаратилган.
Унинг айтишича, энергетик ичимлик таркибида уч стакан кофе ва 14 ош қошиқ шакар мавжуд.
Ижтимоий сиёсат қўмитаси раиси Винера Раимбачаева эса ўзининг тиббий амалиётида энергетик ичимликлар ичиш натижасида юрак хасталиги ҳолатларига кўп гувоҳ бўлганини билдирган. У айни пайтда қандли диабет билан касалланган болаларнинг ҳам кўплигига ишора қилган.
Муҳокама якунлари бўйича депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь