Эндиликда Президент мактаблари ривожланишига элчилар ҳам масъул бўлади

Жамият 2026
image

Бугун, 10 сентябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари Президент мактаблари фаолиятини самарали юритишга, хорижий илғор тажрибаларни жорий этишга шахсан масъул бўлади.

Шунингдек, Президент мактабларига устувор равишда инвестицион ва инновацион йўналишларни жорий қилиш бўйича янги тизим ташкил этилади.

Маълум қилинишича, элчилар билан биргаликда Инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Президент мактаблари фаолияти учун масъул бўлади.

Улар хориждан ўқув дастурлари, адабиётлар ва жиҳозлар, малакали педагоглар ва молиявий грантлар жалб қилиш бўйича Президент ўқув муассасалари агентлиги билан биргаликда йил якунига қадар ҳар бир мактаб учун аниқ натижа кўрсатиши керак бўлади.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 3.1
t
×