Энди ёш тадбиркорлар 540 млн сўмгача имтиёзли кредит олиши мумкин

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президентнинг 2021 йил 13 июлдаги ПФ–6260-сон Фармонига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ТИФ Миллий банкка 100 млн доллар пул ажратилган.

Қарорга асосан, Президентнинг ПФ–6260-сон фармонига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ТИФ “Миллий банк”ка 100 млн доллар пул ажратилган маблағлардан 2022-2024 йилларда ёш тадбиркорларнинг янги бизнес лойиҳалари учун кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади:

•    кредит миқдори БҲМнинг 1000 бараваридан 2 минг бараваригача;
•    муддати – 7 йил, имтиёзли давр – 3 йил;
•    фоиз ставкаси – Марказий банкнинг асосий ставкасида (ҳозирда 14 фоиз).

Кредитлар ажратиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат  палатаси ва банклар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилади.

Ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув амалий курслари, шу жумладан “онлайн” тарзда бепул ташкил этилади. 

Мазкур курсларни муваффақиятли тугатган ёшларга сертификат тақдим этилиб, улар томонидан ўз бизнесини ташкил этиш учун юқоридаги шартларда кредитлар ажратилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун ёшлар ТИФ миллий банк филлиалларига ариза беради ва унга мувофиқ кредит ажратилади ёки асослантирилган ҳолда рад этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит

Баҳолаганлар

1007

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг