Энди ўзбекистонликлар Россияда узоқроқ “прописка”сиз юриши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистон фуқаролари энди Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан 15 кун давомида яшаши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Путин томонидан имзоланган “Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги бир давлат фуқароларини бошқа давлатга кирган кундан бошлаб 15 кун ичида мажбурий рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунда бегиланган.

Битим 2021 йил 21 майда Москвада ва 2021 йил 17 июнда Тошкентда имзоланган. Унда бир томон давлати фуқаролари бошқа томон давлати ҳудудида вақтинча истиқомат қилувчи фуқароларни кирган кундан бошлаб 15 кун ичида қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш) мажбуриятидан озод этиш назарда тутилган.

Қайд этилишича, келишувнинг амалга оширилиши Ўзбекистондан Россия ҳудудига келаётганлар сонининг кўпайишига олиб келмайди, айни пайтда бундай чора икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Худди шундай кириш тартиби ҳозирда Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон ва Қирғизистон фуқароларига нисбатан қўлланилади.

Маълумот учун, аввалги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари етти кун ичида, Ўзбекистондаги россияликлар эса уч кун ичида рўйхатдан ўтиши шарт бўлган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

526

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг