Энди уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурилишнинг қонунийлигини онлайн текшира олади

Жамият

image

Энди уй-жой сотиб олишдан олдин фуқаролар қурилаётган объектларнинг қонунийлиги ва мақомини онлайн тарзда текширишлари, шунингдек, лойиҳага оид ҳужжатлар ва амалга ошириш муддатлари билан танишишлари мумкин. Карта Республика урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш маркази сайтида жойлашган.

Қайд этилишича, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги онлайн-картани ишга туширган. У орқали бутун мамлакат бўйлаб барча янги қурилаётган объектлар ёки биноларнинг қонунийлигини текшириш мумкин.

“Ушбу платформа орқали нафақат кўп қаватли уй-жойлар, балки исталган қурилаётган бино ёки иншоот ҳақида тўлиқ маълумот олиш, шунингдек, қурилишга оид ҳужжатлар билан танишиш мумкин”, дейилади Қурилиш вазирлиги хабарида.

Хусусан, ҳар бир объект бўйича қуйидаги маълумотлар тақдим этилган:

  • умумий тавсиф;
  • жорий ҳолати;
  • жойлашуви;
  • буюртмачи ҳақидаги маълумотлар;
  • блоклар, қаватлар ва квартиралар сони;
  • Бундан ташқари, объектнинг QR-паспорти мавжуд бўлиб, унда;
  • қурилишга рухсат олинган сана;
  • лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ҳақидаги маълумотлар;
  • экспертиза хулосалари ва архитектура-шаҳарсозлик кенгаши қарорлари рақамлари;
  • қурилиш ишларининг тахминий тугалланиш муддати акс эттирилган.

Барча қурилаётган объектлар уч тоифага ажратилган:

  • қизил ранг — қурилиши тўхтатилган объектлар;
  • кўк ранг — қурилиш жараёнида бўлган объектлар;
  • қора ранг — музлатилган (бекор қилинган) қурилиш лойиҳалари.

Фойдаланувчилар объектларни кадастр маълумотлари орқали қидиришлари, шунингдек, йўналишлар бўйича саралашлари мумкин. Ноқонуний қурилиш объектлари алоҳида ажратилиб, аниқланган қоидабузарликлар кўрсатилган.

Билдирилишича, dshk.shaffofqurilish.uz платформасида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш устида ишлар олиб борилмоқда. Ушбу функционал йил охирига қадар тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қурилиш уй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг