Энди Twitter'да видео ва аудио қўнғироқлар қилиш мумкин бўлади

Технология

image
0:00
0:00
download

Twitter эгаси Илон Маск тез орада платформага аудио ва видео қўнғироқлар функциясини қўшишини айтди. Бу ҳақда у Twitter'даги саҳифасида ёзган.

“Тез орада бу платформада сизнинг номингиздан исталган одам билан овозли ва видео чат бўлади, шунинг учун сиз дунёнинг исталган нуқтасидаги одамлар билан телефон рақамингизни бермасдан суҳбатлашишингиз мумкин”, деб ёзган Маск.

Унинг сўзларига кўра, эртага, 11 майдан бошлаб ижтимоий тармоқдаги барча шахсий хабарлар ҳам шифрлана бошлайди.

Маскнинг қайд этишича, бундан буён у Twitter'да бошқа бировнинг ёзишмаларини “бошига қурол тегилса ҳам” ошкор эта олмайди.

Маълумот учун, Twitter'ни кўпгина бошқа ижтимоий тармоқлардан ажралиб турувчи фарқи видео ва аудио қўнғироқлар имконияти йўқлигида, яъни фойдаланувчилар фақатгина ёзиш орқали ўз фикрини баён этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Twitter Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг