Энди тўхтаб туриш жойларини ташкил этишда экологик хавфсизлик ҳисобга олинади
Жамият
−
20 Январь
6533Ўзбекистонда энди тўхтаб туриш жойларини ташкил этишда экологик хавфсизлик ҳисобга олинади. Бу ҳақда кеча, 19 январь куни Президент томонидан имзоланган “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонунда келтирилган.
Қонунга мувофиқ, кўп квартирали уйларга туташ ҳудудлар чегараларида тўхтаб туриш жойларини қуришга оид қарорлар ҳокимликлар томонидан қабул қилинади.
Тўхтаб туриш жойларини жойлаштириш экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитга, аҳолининг соғлиғи ва осойишталигига салбий таъсирни камайтириш ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Тўхтаб туриш жойларини рўйхатга олиш йўл эгаси томонидан амалга оширилади ва ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида жойлар мажбурий тартибда ажратилади.
LiveБарчаси