Энди Тошкент метросида ҳожатхона бўлиши мумкин 

Жамият

image

Тошкент метрополитенида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳожатхоналар қурилиши мумкин. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, айни пайтда метронинг “Чилонзор” бекатида синов тариқасида дастлабки ҳожатхоналар қурилмоқда.

“Меъёрий лойиҳа хужжатларига ўзгартиришлар киритилган ҳолатда “Чилонзор” метро бекатида тажриба тариқасида ҳожатхона қуриш ишлари олиб борилмоқда. Агар бу ўзини оқласа бошқа бекатларда ҳам амалда тадбиқ этилиши кўзда тутилган”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, дунёнинг аксарият метрополитенларида ҳозирги кунда ҳожатхона ҳамда она ва бола хоналари мавжуд эмас. Шу қаторда Тошкент метрополитенида ҳам хожатхона, она ва бола хоналари қурилмаган.

Бугунги кунда Токио метрополитенида она ва бола хонаси, ҳожатхона мавжуд. Чунки мазкур метрополитенида 300 га яқин метро бекатлари мавжуд. Умумий узунлиги 300 кмдан ортиқ бўлган мазкур метрода фойдаланувчи йўловчилар бир манзилдан бошқа бир манзилга бориши учун ўрта ҳисобда 2-3 соат давомида метро хизматидан фойдаланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг