Энди “тез ёрдам” ҳаракатини кузатиб бориш мумкин бўлади

Жамият

image

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига радиоалоқа ускуналари ва GPS-трекерлар ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, жойларда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури белгиланди:

•  республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг ҳудудий филиаллари замонавий бино ва иншоотлар билан таъминланади;

•  республика тез тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиаллари ва “Call-марказ”лар жиҳозланади, инфратузилмаси яратилади;

•  марказий туман (шаҳар) шифохоналари қабулхоналари шошилинч хизмат кўрсатишга ва юқори технологик тиббий жиҳозлар ўрнатишга мослаштирилади;

•  тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига радиоалоқа воситалари ва GPS-трекерлар ўрнатилади;

•  тез тиббий ёрдам бригадалари планшетлар билан таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг