Энди сифатли машина харид қилиш янада осон!

Бизнес

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Хитойнинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири “Shineray” ўзининг бир нечта машиналари тақдимотини ўтказди. Ўзбек бозорига кириб келаётган “Shineray” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган машиналарнинг афзаллиги нимада? Уларнинг сифати қандай? Нархи-чи? 

Қуйидаги мақолани ўқиб, саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

Кичик тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи бўлган “Shineray Group” 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирга қадар у асосан автомобиллар ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланиб келмоқда. Компания 26 йил ичида турли мамлакатларда ишлаб чиқариш базаларини очиб, Жанубий Америка, Африка, Яқин Шарқ, Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиё минтақаларидаги 40 дан ортиқ давлатларда ўзининг маҳсулотларини экспорт қилиб келяпти.

Компаниянинг МДҲ давлатлари бўйича HR менежери Ройнинг сўзларига кўра, охирги йилларда мазкур компания томонидан ишлаб чиқарилган машиналар ўзбек бозорига катта масштабда олиб кирилмоқда.

“Айни пайтда “Shineray” компаниясининг машиналари бутун дунёда оммалашди. Маълумки, сўнги йилларда Ўзбекистон машина бозори анчагина ривожланди. Бизнинг машиналаримиз эса ушбу бозор талабларига мос тушади. “Shineray”нинг оммалашиши сабаби – бу автомобилларимизнинг қулайлиги. Яқин келажакда эса яна бир нечта машиналарни Ўзбекистонга олиб келамиз”, дейди у.

“Shineray” компаниясининг Ўзбекистондаги директори Ихтиёр Усмоновнинг айтишича, ҳозирги кунда Ўзбекистонга компаниянинг 7 турдаги машиналари олиб кирилмоқда. Уларнинг афзаллиги шундаки, автомобиллар микроавтобус вазифасини ҳам бажара олади. Энг сўнги олиб кирилган машиналар эса от кучининг юқорилиги, чарм билан қопланган ўриндиқлари, юк кўтариш ҳажмининг катталиги ҳамда балонларининг сифати билан ажралиб туради.

“Ҳозирги кунда Т52, Т32 каби машиналарни ҳам олиб киряпмиз. Нархлари борасида гапирадиган бўлсак, Т32 машинасининг нархи 14 минг 100 АҚШ долларини ташкил қилади. Қўшимча имкониятлари билан сотувга қўйилган Т52 машинаси эса 22 минг 100 АҚШ долларида баҳоланмоқда. Бундан ташқари, 9 ва 12 ўринли микроавтобуслар ҳам мавжуд бўлиб, улар 15 минг 600 АҚШ долларига сотилмоқда”, дейди Ихтиёр Усмонов.

Бир неча ой олдин “Shineray” компаниясидан машина сотиб олган харидор Ўткиржон Абдувалиевнинг сўзларига кўра, ҳамёнбоп бўлган машиналар маҳаллий ишлаб чиқарилаётган автомобиллардан кўра анча сифатли ва уларни бошқариш осон.

“Бу машиналарнинг афзаллиги йўловчи ташиш учун ҳам қулай, ҳам ихчамлигида. Машина “юмшоқ” бўлгани учун, ёқилғи ҳам тежалади. Бизга шу томонлари ёқди. Нархлари ҳам ҳамёнбоп. Биз бу машинани олганимизга 5 ой бўлди. Ҳали муаммоларга дуч келмадик. Машина қисимларини ҳам бемалол топа оламиз. Биргина бизнинг корхона бу машиналардан элликтасини сотиб олди. Яна харид қилиш ниятимиз бор”, дейди мижозлардан бири.

Қисқа қилиб айтганда, энди сифатли, ҳамёнбоп, эрнергия тежамкор машиналарни харид қилиш муаммо эмас, чунки “Shineray”  машиналарида худди шу сифатлар мавжуд.

Телефон: +998 91-088-03-03

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг