Энди Самарқанд ва Наманган шаҳарлари Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади

Жамият

image

Президент Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари бугун, 20 декабрь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаётган мурожаатида айтиб ўтди.

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида яна бир муҳим ташаббусни илгари сурмоқчиман. Ҳозирга келиб Марказий Осиёда аҳолиси миллиондан ортиқ шаҳарлар 7 тага етди. Минтақамизда пойтахтлар билан бир қаторда, бошқа йирик шаҳарлар ҳам “ўсиш нуқталари”га айланмоқда. Булар орасида Самарқанд ва Наманган шаҳарлари ҳам бор. Уларнинг ҳар бирида аҳоли сони бир миллионга етмоқда.  Иккала шаҳарда ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Самарқанд шаҳри дунё танийдиган мегаполисга, халқаро туризм ва бизнес марказига айланди. Наманган ҳам саноат, тадбиркорлик, таълим, маданият соҳаларида минтақавий марказ сифатида ўз ўрнини топмоқда. Шу боис, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказишни таклиф қиламан”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Унинг қайд этишича, келаси йилдан Самарқанд ва Наманган шаҳарлари Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади

Энди, ушбу вилоят ҳокимлари фақат йирик шаҳарлар билан эмас, туманларда шароитларни яхшилаш бўйича ҳам ишлаши талаб этилади.

Ҳар иккала шаҳарни ривожлантириш дастури Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланиб, уларнинг ижроси учун бевосита Бош вазир жавоб беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг