Энди олий маълумотга эга бўлмаган мутахассислар ОТМда дарс бериши мумкин
Жамият
−
28 Февраль 2020
11410Тасвирий ва амалий санъат соҳасида олий маълумотга эга бўлмаган, лекин ўзининг ноёб истеъдоди ва маҳорати билан танилиб, халқ эътирофига сазовор бўлган халқ рассомлари, Бадиий академиянинг академиклари, “Ўзбекистон халқ устаси” ва соҳа бўйича бошқа давлат мукофотлари ва шарафли унвонларига сазовор бўлган мутахассислар истисно тариқасида олий ўқув юртларида дарс бериш ҳуқуқига эга бўлди.
Бу ҳақида кеча, 27 февраль куни АОКА томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида сўз юритилган.
Анжуманда айтилишича, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар орқали қабул қилиш амалга оширилмоқда.
Маълумотларга кўра, Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Чанапатана Халқаро дизайн институти, Жанубий Кореянинг Кемёнг университети билан ҳамкорликда “Дизайн либос ва газламалар” ва “Интерьерни лойиҳалаш” йўналишларида қўшма факультетлар очилган.
Айни пайтда Бадиий академия тизимида жами 16 та таълим муассаса — 1 та институт, 4 та ихтисослаштирилган санъат мактаби ҳамда 11 та ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати мавжуд.
LiveБарчаси