Энди никоҳ тузиш ва ажралиш учун ДХМ орқали ариза топширилиши мумкин 

Жамият

image

Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун ФҲДЁ бўлимига ариза бериш эксперимент тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида белгиланган. 

Шунингдек, лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:

•    туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби белгиланмоқда. Бунда туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан бериладиган QR-кодли маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади;

•    никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун ФҲДЁ бўлимига ариза бериш эксперимент тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этилади;

•    никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинмоқда;

•    никоҳдан ажратиш ҳақида ариза берилганда эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг яшаш жойидаги оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон тизим орқали хабар бериш тартиби жорий этилади;

•    ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига адлия органлари ва муассасаларида бошқарув лавозимларда ишлаётган ходимларни тайинлаш мумкинлиги белгиланмоқда;

•    фуқароларнинг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда текширув ўтказиш учун ички ишлар органига ахборот тизими орқали сўровнома юбориш ва хулоса олиш тартиби жорий этилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши туғилганлик ҳолатларини ўз вақтида қайд қилишга, туғилганлик, никоҳни қайд этишда ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик ҳолатларга барҳам беришга, соҳа ходимлари ўртасида коррупциявий ҳолатлар содир этилишининг олдини олишга ҳамда ФҲДЁ соҳасида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишга хизмат қилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг