Энди молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади
Жамият
−
15 Февраль 2022
7594Энди Ўзбекистонда молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Қарор билан Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси ташкил этилмоқда. 2023 йил 1 январгача эса “Электрон назоратчи-тафтишчи” дастурий мажмуаси ҳам тўлиқ ишга туширилади.
Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекциясида бюджет ҳисобидан амалга оширилган қурилишлар учун қилинган тўловлар ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмига мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш учун Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси ташкил этилади ва у 40 та штат бирлигидан иборат бўлади.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга мукофот тўланади. 2022 йил 1 ноябргача Инспекция ходимлари молиявий назорат ва ички аудит соҳасидаги халқаро тажрибалар асосида махсус ўқув курсларида ўқитилади. 2022 йил 1 ноябрдан Инспекция ва ички аудит хизматларининг ходимларига малака сертификати бериш тизими жорий этилади.
LiveБарчаси