Энди кўчмас мулк тарихини онлайн текширса бўлади

Жамият

image

Энди Ўзбекистондаги кўчмас мулк тарихини онлайн текшириш мумкин. Бу жорий йилнинг 14 август куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишни йўлга қўйишга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 380-сон қарорида назарда тутилган.

 Ҳужжат билан кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

Айни пайтда ушбу хизматдан қуйидаги усулларда фойдаланиш мумкин:

  • давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда;
  • ягона интерактив давлат хизматлари портали ёрдамида;
  • davreestr.uz. орқали.

Бунда кўчмас мулкнинг кадастр рақамини акс эттирган ҳолда сўровнома тўлдириб, Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараварини тўлаш лозим.

Натижалар қуйидаги шаклдаги маълумотнома тарзида 3 иш кунида тақдим этилади.

Маълумотномада:

  • кўчмас муллка нисбатан амалдаги ва олдинги ҳуқуқлар (қурилган йили, майдон квадратурасидаги ўзгартиришлар);
  • давлат рўйхатидан ўтказилган сана;
  • ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат тури, уни берган орган ва ҳужжат берилган сана бўлиши керак.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва жорий йилнинг 15 августидан кучга кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

кўчмас мулк тарихи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар