Энди коронавирусни даволаётган шифокорларга ҳар 14 кунда эмас, 30 кунда маош тўланади

Жамият 7277
image

Ўзбекистонда коронавирусни даволашда иштирок этаётган шифокорлар “вахта” усулидан кунбай иш тартибига ўтказилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, мамлакатда беш ойдан ошиқ вақт давомида тиббиёт муассасасида қолиб ишлаётган тиббиёт ходимлари 14 кунлик “вахта” усулида эмас, балки кунбай келиб-кетиш тизимига ўтиш бўйича таклиф беришган.

Россия, Туркия, Германия, Хитой, Корея ва бошқа ривожланган мамлакатлар экспертлари ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашга мўлжалланган, саралаш ва провизор шифохоналари ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимлари иш режимини, уларнинг санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунбай келиб-кетиш тизимига ўтказилишига ижобий муносабат билдирган.
  
Билдирилган таклиф ва тавсиялардан келиб чиқиб, Республика махсус комиссиясининг жорий йилнинг 17 августидаги тегишли йиғилиш баёнига кўра, шу йилнинг 20 август санасидан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда: 

•    коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ишларига жалб қилинган ҳамда ушбу инфекцияни аниқлаш лабораторияси ходимлари 14 кунлик “вахта” усулидан, уларнинг санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунбай келиб-кетиш тизимига ўтилади;

Иш ҳажмидан келиб чиқиб, 6 кунлик кунбай ишлаш мумкинлиги белгиланган ҳолда ҳар 30 кун учун бир ойлик иш фаолияти якуни бўйича:

•    шифокорларга 25,0 млн сўм; 
•    ўрта тиббий ходимларга 15,0 млн. сўм;
•    кичик тиббий ходимларга 10,0 млн сўм;
•    бошқа ходимларга 5,0 млн сўм миқдорида махсус рағбатлантириш тўловлари (даромад солиғидан ташқари) тўланиши белгиланди.

Кунлик қўшимча тўловлардан ташқари, асосий иш жойидаги ойлик маоши сақлаб қолиниши белгиланди. Шунингдек, ходимларнинг дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун уларга белгиланган тартибда икки ҳисса ҳақ тўланади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 315
Рейтинг: 3
t
×