Энди хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун шароит яратилади
Жамият
−
08 Январь
6177Ўзбекистонда энди хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун шароитлар яратилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Республикада аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш режалаштирилмоқда.
Хусусан, “Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш кўзда тутиляпти.
Шунингдек:
- маҳаллий маҳсулотлардан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун пархез овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;
- ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш;
- иш берувчилар томонидан хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мўлжалланмоқда.
LiveБарчаси