Энди камбағалликни қисқартиришда Хитойдан ўрнак олинади
Жамият
−
25 Январь 2023
11528Эндиликда меҳнат ресурслари ва ишсизлик ҳисобини юритиш ҳам, бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни маҳаллабай ривожлантириш ҳам битта – Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлади. Янги вазирликка Хитойдан камбағалликни қисқартириш бўйича катта тажрибага эга экспертлар жалб қилинади. Бу ҳақда бугун, 25 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди. Йиғилиш ҳақида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига хитойлик экспертлар билан бирга барча вилоятларда камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишларни ташкил қилиш, вилоят ҳокимлари билан бирга 2023 йил учун бандлик дастурини туманлар кесимида қайтадан кўриб чиқиб, тасдиқлаш топширилди.
Президент камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий механизми – аҳолини даромадли иш билан таъминлаш эканини қайд этди. Шу боис, маъмурий ислоҳотлар доирасида камбағалликни қисқартиришга масъул 5 та идора яхлит тизимга айлантирилди.
LiveБарчаси