Энди қамалиб чиққан фуқароларга ижтимоий-моддий ёрдам пакети берилади
Жамият
−
29 Январь 2022 6216 2 дақиқа
Энди ўзбекистонда жазони ўтаб бўлган фуқароларга “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш жорий қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Фармонга кўра, 2022 йилда Давлат хизматларини ривожлантириш мақсадида:
• ҳужжатларни бериш ва алмаштиришда, ўзаро боғлиқ давлат хизматларини мурожаатни кутмасдан таклиф этиш амалиёти йўлга қўйилади;
• “Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳаси орқали туғилганлик тўғрисида ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, шаҳодатнома ва диплом каби ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
• кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади.
Шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш доирасида:
• ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади;
• қарори, ҳаракати ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби жорий этилади;
• ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона онлайн электрон реестр юритилади;
• жазони ўтаб бўлган фуқароларга “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш жорий қилинади.
Ушбу тизимда тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунардмандчилик бўйича аниқ лойиҳалари бор шахсларга бир марталик моддий ёрдам берилади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь