Энди иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини уйдан туриб олиш мумкин
Жамият
−
20 Ноябрь 2020
8357Эндиликда иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини онлайн олиш мумкин бўлди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.
“Агар сиз олдинлари узундан-узун навбатда туришлар эвазига архив маълумотномасини олиш учун ариза қолдириб, камига турли ташкилотлар орасида сарсон юрган бўлсангиз, энди уйингиздан чиқмасдан туриб саноқли дақиқалар ичида буни амалга оширишингиз мумкин”, дейилади портал хабарида.
Бунинг учун дастлаб Ягона порталда рўйхатдан ўтиш, “Маълумотномалар” бўлимидан “Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш” хизматини топинг ва меҳнат фаолиятини юритган давр ҳақидаги маълумотлар асосида сўровномани тўлбириб, “юбориш” тугмасини босиш керак.
Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш бепул, шунингдек, ЭРИ ҳам талаб этилмайди.
Сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб иш стажини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 5 иш куни;
Иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли маълумотнома шакллантирилади ҳамда ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
LiveБарчаси