Энди экстремист ва педофиллар Қозоғистонга киритилмайди

Олам

image

Қозоғистонда парламент депутатлари педофил ва террорчиларнинг Қозоғистонга киришини тақиқловчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади, деб хабар беради "Zakon.kz" нашри. 

Бу норма “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳоли миграцияси ва жазони ижро этиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қўшилган.

Депутат Магеррам Маҳаррамов тақдим этган қонун лойиҳасида:

  • миграция соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш; 
  • вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар содир этганликда айбланган хорижликларнинг мамлакатга киришини ва мамлакат фуқаролигини олишини чеклаш;
  • экстремистик ёки террористик фаолият билан шуғулланган чет эл фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлаш; 
  • фавқулодда вазиятларда муддати ўтган ҳужжатлардан фойдаланиш масаласини ҳал қилиш бандлари келтирилган.

Шунингдек, мигрантларга 1 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга ишлаш учун рухсатнома олиш имкониятини бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамага қўйилган. Бундан ташқари, қонун лойиҳасида жиноий-ахлоқ тузатиш тизими муассасаларидаги видеокузатув тизимларини қасддан йўқ қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиловчи норма ҳам киритилган. 

Эслатиб ўтамиз, Тўқаев сентябрь ойидаги халққа мурожаатида болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўриниши учун жазони кучайтиришни буюрган эди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг