Энди “боғча опалар” мактаб ўқитувчилари билан тенг миқдорда маош олади 

Жамият

image

Мактабгача таълим педагог ходимлари маошлари умумтаълим мактаби ўқитувчиси маошига тенглаштирилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева маълум қилди.   

Маълумотларга кўра, жорий йилда мактабгача таълим ходимлари лавозим маошларини ошириш юзасидан қатор амалий ишлар қилинади. МТТ директор лавозими маоши умумтаълим мактаблари директор (3 ва 4-гуруҳ) лавозими маошига тенглаштирилади. Тарбиячи ёрдамчилари маоши эса 70 фоизга кўтарилади. Ошхона ва бухгалтерия ходимлари ойлик маошига 100% фоиз устама ҳақи белгилаш кўзда тутилган.

“Мактабгача таълим тизимида молиявий жараёнларнинг шаффоф тарзда амалга оширилиши учун зарур шароитларни яратиш муҳим саналиб, биометрик идентификасия қилиш технологияси орқали давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ва тарбияланувчиларининг давоматини юритиш учун “Болалар боғчаси” ва “Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш” (НМТТБ) ахборот тизимлари тўлиқ юритилиши таъминланади”, дейди Мавлуда Асқархўжаева.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг