Энди Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда ишлаётган чет элликларнинг ҳисобини қилади

Жамият

image

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев республика ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни эндиликда мунтазам равишда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига электрон шаклда тақдим этиб боради.

Бу вазифа 2022–2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида юклатилган.

“Натижада, меҳнат бозорига малакали мутахассислар талаб юқори бўлган соҳаларга кириб келиши учун зарур шароитларни яратади”, дейилган хабарда.

Шунингдек, 2023 йил 1 мартдан бошлаб чет эл фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномани олиш жараёнида маҳаллий ишчи кучи борлигини ҳисобга олиб, чет эл фуқароларини бўш иш ўринларига жалб қилиш мақсадга мувофиқлигини ўрганиш тартиби бекор қилинади.

Тасдиқнома амал қилиш муддати давомида эса чет эл фуқароси хориждан олиб келинган шахсий автотранспорт воситасини олиб чиқиб кетиш муддатини узрли сабабларга кўра ўтказиб юборганда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган йиғимни тўлашдан озод этилади.

Эслатиб ўтамиз, давлат дастури тўғрисидаги президент Фармони лойиҳаси 6 февраль куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Мазкур жамоатчилик муҳокамаси 17 февралгача давом этиб, бунда ҳар бир фуқаро иштирок этиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг