Энди барча ходим ва раҳбарлар электрон рақамли имзо билан таъминланади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари ва раҳбарларини белгиланган тартибда электрон рақамли имзолар билан таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги “Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалдаги идоралараро коллегиал органларнинг фаолияти таҳлил қилинганлиги ва самарадорлиги баҳоланганлиги, натижасига кўра уларни янада қисқартириш ва мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари билан тузилган 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича алоҳида идоралараро коллегиал органларнинг айримлари ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказган ҳолда, 2020 йил 1 январдан бошлаб уларни тугатиш белгиланди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

электрон имзо ходим ва раҳбарлар

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг