Энди банкоматлар нақд пулни пластик картага ўтказиб беради
Жамият
−
12 Февраль 2020
10040Ўзбекистонда банкоматлар орқали нақд пул маблағини банк пластик карталари ёки банк ҳисоб рақамларига ўтказиш имконияти яратилади. Бу ҳақда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Лойиҳада:
- хорижий мутахассислар иштирокида “яширин иқтисодиёт”нинг вужудга келиш омилларини таҳлил қилиш ва унга қарши курашиш дастурини тасдиқлаш;
- “рақамли маркировка ва онлайн касса” лойиҳасини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назоратга олиш;
- интернет-савдо (электрон тижорат) соҳасидаги субъектларни аниқлаш тартибини такомиллаштириш, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашни ҳисобга олган ҳолда солиққа тортиш механизмини ишлаб чиқиш;
- “юк ташиш мониторинги” ягона ахборот платформасида тижорат транспорти соҳасини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва амалга ошириш мониторинги учун замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш;
- “Э-омбор” товарларини ҳисобга олишнинг электрон тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, импорт қилинадиган товарлар бўйича электрон шаклда ҳисоботларни тайёрлашни таъминлаш;
- импорт қилинган озиқ-овқатлар, маъданли ва газланган сувлар, таркибида алкоголь бўлмаган бошқа ичимликларни мажбурий маркировка қилишни босқичма-босқич жорий этиш;
- солиқ органларида маркировка қилиш мажбурий бўлган товарларни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш;
- гастрол-концерт фаолиятида электрон билет тизимини жорий этиш;
- якка тартибдаги тадбиркорлар ноқонуний фаолиятини қисқартириш механизмларини ишлаб чиқиш;
- ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг фаолиятини тартибга солишни янада такомиллаштириш, уларни солиққа тортиш, иш стажини ҳисобга олиш ва фаолият юритиш тартибини соддалаштириш;
- “яширин иқтисодиёт” субъектларини аниқлаш механизмини такомиллаштириш;
- савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш субъектлари томонидан ишлатилаётган турли дастурий маҳсулотларни Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига интеграция қилиш;
- банкоматлар орқали нақд пул маблағини банк пластик карталари ёки банк ҳисоб рақамларига ўтказиш имкониятини яратиш;
- мазкур карта ва ҳисоб-рақамлар эгаларига амалга оширилган операция қийматининг маълум миқдорида бонуслар тақдим этиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.
Ижро учун Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул этиб белгиланган.
LiveБарчаси