Энди баъзи шахслар қасддан қотиллик қилгандагина қамоққа олинади
Жамият
−
16 Декабрь 2019
5385Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қарор билан Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Унда белгиланишича, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жумладан ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда таъсир ўтказиш ҳолатлари бўйича жавобгарлик кучайтирилади.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш Олий суд (Камилов), Бош прокуратура (Йўлдошев), ДХХ (Азизов), ИИВ (Бобожонов), Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор идоралари зиммасига юкланади.
Cудьяга ҳамда судьялик фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар бўйича собиқ судьяга нисбатан, улар томонидан ўта оғир ёки оқибати инсон ўлими билан боғлиқ қасддан жиноят содир этилган ҳолатдагина, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби жорий этилади.
Қонун лойиҳанинг бажарилиш муддати 2020 йил июнгача бўлиб, амалга ошириш судьялар олий кенгаши (Мингбоев), Олий суд (Камилов) зиммасига юклатилган.
LiveБарчаси