Энди автобусга йўл ҳақини тўлагандан сўнг чиқилади

Жамият 11289
image
-

Тошкентда энди автобусга олд эшикдан йўл ҳақи учун тўловни амалга оширгандан сўнг чиқилади. Тушиш эса орқа эшикдан бўлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Эндиликда автобус (электробус) салонига унинг олд эшигидан ҳайдовчининг ёнида ўрнатилган махсус валидатор ва қурилма орқали йўл ҳақи учун тўловни амалга оширгандан сўнг киришингизни ҳамда автобус (электробус) дан тушаётганингизда орқа эшиклардан фойдаланишингизни сўраймиз”,  дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мазкур қоидалар йўловчиларга қулайлик яратиш ва транспорт маданиятини шакллантириш мақсадида жорий этилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 625
Рейтинг: 3
t
×