Энди аризаларни судга тааллуқли бўлмагани учун рад этиш тақиқланади

Жамият

image

Энди аризаларни судга тааллуқли бўлмагани сабаб рад этиш ёки иш юритишни тугатиш тақиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган. 

Қарорга мувофиқ, давлат органлари қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш мақсадида қуйидаги тартиблар жорий этилади:

•  маъмурий судларга далилларни йиғиш мажбурияти юкланади, ҳуқуқи бузилганларга эса далилларни йиғишда фақат ўз имкониятидан фойдаланиш шароити яратилади;

•  давлат органлари қарорлари натижасида етказилган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқи берилади;

•  маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари давлат органлари томонидан ижро қилинмаганда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланади.

Шунингдек, энди аризаларни судга тааллуқли бўлмагани сабаб рад этиш ёки иш юритишни тугатиш тақиқланади. Аризалар судга тааллуқли бўлмаганда уларни кўриб чиқиш ваколатли судга ўтказилади.

Бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик судига тааллуқли бўлганда уларни бирлаштириш тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг