Энди Android ўйинларни компьютерларда ўйнаш мумкин

Технология

image

Google Android ўйинларни компьютерда ўйнаш имконини берувчи иловани ишга туширади. Иловадан 2022 йилнинг бошида фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда "The Verge" нашри маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Android ўйинларни компьютерда ўйнаш имконини берувчи иловани Windows 10 операцион тизими ва унинг кейинги версиялари қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Android операцион тизимида ишловчи ўйинлар ишқибозлари уларни энди телефон, планшетлар орқали ўйнаши мумкин бўлади.

"2022 йилдан бошлаб ўйин ишқибозлари ўзларининг севимли Google Play ўйинларини кўпроқ қурилмаларда синаб кўришлари мумкин бўлади ва биз уларга ўзларининг севимли Android ўйинларидан баҳраманд бўлишлари учун платформамизни кенгайтирганимиздан хурсандмиз", дейди Google компаниясининг Android ва Google Плайъдаги ўйинлар бўйича директори Грег Хартрел.

Бундан ташқари, компания ушбу иловани ўзи яратганини, яъни Google Microsoft, BlueStacks ва бошқалар билан ҳамкорлик қилмаганлигини таъкидлади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг