Энди 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс беришлари мумкин
Жамият
−
19 Октябрь 2021 12321 1 дақиқа
Эндиликда педагогика йўналишларида таълим олаётган 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс беришлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 15 октябрида қабул қилинган “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди.
Таъкидлаш керакки, аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб, мактабларда дарс беришлари мумкин эди.
Шунингдек, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига кўра, мутахассис тоифасидаги педагоглар 1,5 йилда олий тоифага эришишлари мумкин.
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель