Энди 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс беришлари мумкин

Жамият

image

Эндиликда педагогика йўналишларида таълим олаётган 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс беришлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 15 октябрида қабул қилинган “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Қарорга кўра, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди. 

Таъкидлаш керакки, аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб, мактабларда дарс беришлари мумкин эди. 

Шунингдек, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига кўра,  мутахассис тоифасидаги педагоглар 1,5 йилда олий тоифага эришишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

410

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг