Энди 21 ёшгача бўлган шахсларга тамаки ва спиртли ичимликлар сотиш тақиқланади

Жамият

image

Эндиликда 21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш ҳамда уларни алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнига жалб этиш бўйича жавобгарликка тортилади. Бу Олий Мажлис Сенатининг кеча, 27 декабрь куни 36-ялпи мажлисида маъқулланган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунда кўзда тутилган.

Қонунга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотаётган шахс 21 ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса сотишни рад этиши шарт. 

Шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи органлар сафи кенгайтирилиб, уларнинг соҳадаги ваколатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда. 

Қонунга мувофиқ, эндиликда тамаки маҳсулотлари қаторига чекилмайдиган маҳсулотлар (носвой, тамаки қопчаси, ҳидланадиган тамаки), таркибида никотин бўлган маҳсулотлар, электрон сигареталар ҳамда таркибида тамаки ва никотин бўлмаган, лекин шуларни истеъмол қилувчи воситалар билан фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотлар ҳам киради.

Маълумот учун, ҳозирда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек, тамаки ва никотинни истеъмол қилиш учун воситаларни сотиш бўйича ёш чегараси 20 ёш ҳисобланади.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг