“Энасини кўрсатиб, аяғимни ялаттим”. ССВ Риштондаги ҳолат бўйича изоҳ берди
Жамият
−
10 Сентябрь 2021
24387Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон Мамадалиевнинг журналист ва блогерларни ҳақорат қилиб, уларга босим ўтказгани ҳақида аудиохабар тарқалди.
Аудиохабарда ўзини тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон, деб таништирган шахс бир блогернинг “энасини кўрсатиб, оёғини ялатганини” айтган. Шу билан бирга у бошқа блогерни ҳам “уйига бориб бўлса ҳам, тиқиб келишини” билдирган. Ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги изоҳ берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат вазирлик томонидан назоратга олинган. Айни пайтда аудиохабарда келтирилган маълумотлар юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
“Ушбу ҳолат нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, шунга кўра тегишли чоралар кўрилиши таъминланади. Ўрганишлар натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлар ва блогерларнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳар қандай ҳолатларни кескин қоралайди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси